Туркиядаги президентлик сайловларида Эрдоғаннинг ғалабасига ишора қилинмоқда
Фото: Reuters
Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли 14 май куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида амалдаги давлат раҳбари Режеп Таййип Эрдоғаннинг натижасини башорат қилди. У биринчи раунддаёқ Эрдоғаннинг ғалабасини башорат қилди.
“Ҳаммаси биринчи даврада тугайди. Тахминан 52-53 фоиз овоз бўлишини кутяпман”, дейди Чавушўғли.
Вазир, шунингдек, ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси парламентдаги 600 ўриннинг 300 дан ортиғини қўлга киритади, деб ҳисоблайди.
Шу йилнинг 7 май куни Эрдоған Истанбулда президентлик сайловлари арафасида митинг ўтказди. Унда 1,7 миллион нафарга яқин одам қатнашди.
Митинг давомида Туркия раҳбари режаларини ошкор қилди. Хусусан, у фуқароларга Буюк Истанбул тунели лойиҳаси доирасида Босфор бўғози остидан транспорт йўлаги қуришни ваъда қилди.
Бундан олдин Эрдоған бўлажак сайловларда ғалаба қозонишига ишонч билдирган эди.
“Биз 14 май куни ғалаба сари интиляпмиз”, деди давлат раҳбари. Сиёсатчи шу ўринда ижтимоий сўровларда ҳам етакчи эканлигини қўшимча қилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг