Туркияда эркак севгилисини автобус бекатида 24 йил кутди

01:33 27 Октябр 2024 Дунё
4935 0

Туркияда истиқомат қилувчи Эжевит Окюзжю 24 йилдан бери севганини автобус бекатида кутмоқда. Маҳаллий аҳоли орасида у “Ошиқ Эжевит” лақаби билан машҳур.

“Қарийб чорак асрдан бери бир эркак ўз севгисини учратиш умидида автобус бекатига келади”, дейилади “Haber7” хабарида.

Қайд этилишича, юк машинасида айланиб юрадиган Севги Олтинал исмли аёл 48 ёшли Эжевитни пайқаб қолади ва унга ёрдам беришга қарор қилади. Аёл унга совуқдан сақланиш учун кичкина контейнер уйини берди. Севги ўзини ёлғиз ҳис қилмаслик учун маҳаллий аҳолини эркакка ёрдам беришга чақирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер