Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг рафиқаси Эмине Эрдоған ҳам Самарқандда

13:54 16 Сентябр 2022 Сиёсат
1087 0

Фото: Халқ сўзи

Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған ва унинг рафиқаси ШҲТ давлат раҳбарларининг саммитида фахрий меҳмон сифатида иштирок этиш учун Самарқандда бўлиб турибди.

Ташриф доирасида Зироат Мирзиёева Эмине Эрдоған билан учрашди.

Дастлаб, хонимлар Самарқанднинг диққатга сазовор жойлари билан яқиндан танишмоқда. Жумладан, Конигил қишлоғидаги «Мерос» қоғоз ишлаб чиқариш фабрикаси фаолияти билан ҳам қизиқди.

— Ўзбекистоннинг қадимий шаҳри бўлган Самарқанддаги қоғоз фабрикасига ташриф буюрдик. Самарқанд қоғозининг икки минг йилдан бери бутунлигича сақланиб келинаётгани менда катта ҳайрат уйғотди, — деб ёзган Эмине хоним инстаграмдаги саҳифасида.

Шунингдек, Эмине Эрдоған хоним тарихий қадамжолар, ҳунармандчилик намуналари ўзбек миллий анъаналари билан ҳам таништирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер