Туркия ҳудудидан қадимий ноёб ўйинчоқлар топилди
Туркиянинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган қадимий Бечин шаҳрида олиб борилган қазилма ишлари давомида туркиялик археологлар ушбу ҳудуддаги жонли турмуш тарзидан далолат берувчи Рим даврига оид ўйинчоқларни топишди.
“Daily Sabah” нашри маълумотларига кўра, топилмалар Мугла провинциясининг жануби-ғарбий вилояти бўлмиш Милас ҳудудида аниқланган.
Таъкидланишича, археологлар беш минг йиллик тарихни ўз ичига оладиган Бечин шаҳридаги қазилма ишларини узоқ йиллардан буён амалга ошириб келишмоқда.
Бироқ, жорий қазилма мавсумида топилган экспонатларнинг барчаси анча ёшроқ бўлиб чиқмоқда.
Қайд этилишича, улар айнан Рим даврига тегишли бўлиб, ёши 2000 йилни ташкил қилади. Аммо аниқ ёшни аниқлаш жараёни ҳали давом этмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг