Туркия 2013 йилдан буён ёпиқ бўлган чегара ўтиш пунктини суриялик қочқинлар учун очади

11:36 10 Декабрь 2024 Дунё
344 0

9 декабрь куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Башар Асад режими ағдарилгандан сўнг суриялик қочқинлар ўз ватанига хавфсиз ва ихтиёрий тарзда қайтишини таъминлаш учун 2013 йилдан буён ёпиқ бўлган Сурия-Туркия чегара ўтказиш пунктини очишни эълон қилди. Бу ҳақда «Deutsche Welle» хабар берди.

«Кеча Сурия учун қоронғи давр тугади, янги, ёрқин бир саҳифа бошланди. Сурияда ўзгаришларнинг кучли шамоли барча сурияликларга, айниқса, бошпана излаётган Сурия фуқароларига фойда келтиради», — дейди Туркия Президенти Вазирлар Маҳкамасининг йиғилишида.

Маълумот учун, Туркия Суриядаги 900 километр узунликдаги чегара орқали 2011 йилдан бошлаб 3 миллиондан ортиқ суриялик бошпана изловчини қабул қилган. Асад режими ағдарилганидан сўнг юзлаб сурияликлар ватанларига қайтиш учун чегара томон йўл олишган.

Аввалроқ Туркия Ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан Туркия Сурияни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини маълум қилганди.

«Туркия сурияликларнинг хавфсиз ва ихтиёрий равишда қайтиши ва мамлакатнинг қайта тикланиши учун қўлдан келган ёрдамини аямайди. Суриялик биродарларига қийин кунларида ёрдам берган Туркия, очилган янги саҳифада ҳам улар билан бирга бўлади», — деганди у.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер