Туркий тилли давлатлар Парламент ассамблеяси кузатувчилари мамлакатимизга келди
Фото: МСК Матбуот маркази
Айни дақиқаларда Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низомхўжаевнинг Туркий тилли давлатлар Парламент ассамблеяси кузатувчилари билан учрашуви бўлиб ўтмоқда.
Учрашувда МСК Раиси З. Низомхўжаев халқаро экспертларга мамлакатимизда Президент сайловларига кўрилаётган тайёргарлик ишлари билан яқиндан таништирди.
— Туркий тилли давлатлар Парламент ассамблеяси 2008 йил ташкил этилган бўлиб, ТТДПАга аъзо давлатлардаги сайловларни кузатишни эса 2010 йилдан бошлади, — дейди Туркия Буюк Миллат мажлисининг депутати Реджеп Шекер. — Ўзбекистондаги сайловларда кузатувчи сифатида илк маротаба 2019 йил парламент сайловида иштирок этдик ва иккинчи маротаба ўз миссиямизни амалга ошираётганимиздан жуда мамнунмиз.
Учрашув давом этмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг