Туркий давлатлар ташкилоти инсон ресурсларига бағишланган йиғилишида Ўзбекистон тажрибаси тақдимот қилинди
Хабар берганимиздек, Истанбул шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо ва кузатувчи давлатларнинг инсон ресурслари бўйича йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда иштирокчи давлатларнинг давлат хизматида инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш тажрибасига оид тақдимотлари ўтказилмоқда. Жумладан, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги департаменти мудири Боту Алимов «Давлат хизматчилари салоҳиятини ривожлантиришнинг асосий масалалари ва истиқболлари» мавзусида тақдимот қилди.
Унда Ўзбекистонда давлат хизмати трансформацияси, Агентлик фаолияти, давлат хизматига кадрларни очиқ танлов асосида қабул қилиш тизими, кадрлар фаолияти самарадорлигини KPI асосида баҳолаш тартиби, шунингдек, давлат хизматчиларининг малакасини тизимли ошириб бориш механизми ҳақида маълумот берилди.
Ўзбекистон тажрибаси иштирокчилар томонидан ижобий қабул қилинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг