Туризм соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилади

22:58 27 Март 2026 Ҳужжатлар
373 0

«Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–115-сон, 27.03.2026 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Ўзбекистон Ҳукумати билан Сербия Ҳукумати ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Битим 2025 йил 28 октябрда Тошкент шаҳрида имзоланган.

Туризм қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан назоратни таъминлайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер