Транспорт вазирлигида Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотга аъзо давлатлар экспертлар кенгаши йиғилиши бошланди
Бугун Транспорт вазирлигида Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотга аъзо давлатлар экспертлар кенгаши йиғилиши бошланди.
Йиғилишда Туркия, Покистон, Озарбайжон, Эрон ва Марказий Осиё давлатларидан транспорт соҳаси вакиллари иштирок этмоқда.
Йиғилишда Тошкент декларацияси лойиҳаси муҳокама жараёнлари бўлиб ўтмоқда. Унда мамлакатлар орасидаги ўзаро транспорт алоқалари ривожлантириш, ҳамкорлик даражасини янада мустаҳкамлашга қаратилган масалалар муҳокама қилинмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг