Трамп нима учун Россияга яқинлашмоқда?

15:40 03 Март 2025 Дунё
282 0

Архив фото

Дональд Трамп АҚШ асосий таҳдид деб ҳисоблаган Москва — Пекин иттифоқини заифлаштириш учун Владимир Путин билан яқинлашишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда «The Wall Street Journal» нашри ёзмоқда. Маълумки, Украинадаги уруш бошланганидан буён Россия янада Хитойга боғланиб қолди.

АҚШ Украинадаги урушнинг тез тугаши Россиянинг Хитой, Эрон ва Шимолий Корея билан алоқаларини сусайтиради, деб ҳисоблайди. Ушбу мамлакатлар аллақачон Москвага қурол-яроғ, дронлар ва ракеталар билан ёрдам бермоқда. Ҳатто Пҳеньян ҳарбий хизматчиларини Россияга жўнатди. АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг сўзларига кўра, Вашингтон Россияни Ғарб билан ҳамкорликка қайтаришни хоҳлайди, чунки Москва билан геосиёсий ҳамкорлик ақл бовар қилмайдиган имкониятларни очиши мумкин. Бироқ, мутахассислар ушбу режанинг муваффақиятига шубҳа қилишади. Германиянинг АҚШдаги собиқ элчиси Волфганг Ишингернинг фикрича, Хитой ва Россия ўртасидаги тафовут эҳтимолдан йироқ эмас.

«Хитой ўз таъсирини кучайтирмоқда ва Трампдан кейинги президент қандай сиёсат йўлини танлашини ҳеч ким билмайди. Путин қуруқ ваъдаларга ишонмайди», деди у «Bild» нашрига берган интервьюсида. Бундан ташқари, Хитой ва Россиянинг ўзи АҚШ ва Европа ўртасидаги бўлинишдан манфаатдор.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер