Тожикистонда яна бир партия президентликка ўз номзодини илгари сурди. У амалдаги давлат раҳбари
Тожикистон халқ-демократик партияси бўлажак сайловларда иштирок этиш учун амалдаги давлат раҳбари Эмомали Раҳмон номзодини бир овоздан илгари сурди. Партиянинг 3 сентябрь куни бўлиб ўтган қурултойида шу бўйича қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Спутник манбаси хабар берди.
Мингдан ортиқ делегат иштирок этган ушбу съездда номзоднинг сайловолди дастури ҳам тасдиқланди. Шунингдек, унда тожик мигрантлари диаспораси ва ташкилотлари ҳам онлайн тарзда қатнашган.
Шундай қилиб, мамлакатда еттита партиядан бештаси президентликка ўз номзодларини кўрсатди.
Бундан олдин Аграр партияси Рустам Латифзода, Социалистик партия Абдуҳалим Ғаффоров ва Тожикистон демократик партияси Саиджаъфар Усмонзода номзодларини илгари сургани ҳақида хабар берган эдик.
Ушбу мамлакатдаги коммунистик партия 5 сентябрь кунги қурултойида ўз номзодини тасдиқласа, социал-демократлар партияси ўз номзодини қўймасдан, президент сайловига бойкот эълон қилишини билдирган.
Сайлов шу йил 11 октябрь куни бўлиб ўтади. Президентлик ваколат муддати эса етти йил.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистонда 1994 йилдан буён ўтказиб келинаётган барча сайловларда Эмомали Раҳмон ғолиб бўлиб келмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг