Тожикистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистоннинг 12 та ҳудудида сезилди
Иллюстратив фото
Бугун, 10 июнь куни Тожикистон ҳудудида 4,9 магнитудали зилзила бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Ер қимирлаши Тошкент вақти билан 08:14 да содир бўлган. Зилзила координаталари: 37,81 градус шимолий кенглик, 68,13 градус шарқий узунлик, магнитудаси эса 4,9.
Ер силкиниши 120 км чуқурликда қайд этилган. Зилзила эпицентри Тошкентдан 395 км жанубий-ғарбда жойлашган.
Ер силкинишнинг Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
Шўрчи туманида 2 балл, 28 км.
Узун туманида 2 балл, 39 км.
Қумқўрғон туманида 2 балл, 49 км.
Олтинсой туманида 2 балл, 54 км.
Денов туманида 2 балл, 63 км.
Жарқўрғон туманида 2 балл, 68 км.
Бандихон туманида 2 балл, 69 км.
Қизириқ туманида 2 балл, 81 км.
Термиз туманида 2 балл, 83 км.
Бойсун туманида 2 балл, 90 км.
Ангор туманида 2 балл, 91 км.
Термиз шаҳрида 2 балл, 100 км.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг