Тожикистонда ўтган йилда 2,4 тоннадан зиёд наркотик моддалар мусодара қилинди
Тожикистонда 2020 йилда 2 минг 425 килограмм турли гиёҳвандлик моддалари мусодара қилинган. Героин, опий, гашиш, каннабис, психотроп моддалар, синтетик таблеткалар шулар жумласидандир. Бу ҳақда давлат наркотикларни назорат қилиш агентлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, ўтган йилда агентлик ходимлари томонидан наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ 144 та жиноят фош этилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг