Эксперт Тожикистон ва Туркманистонга ҳам коронавирус кириб боради. Аммо бунинг олдини олиш ҳам мумкин

23:59 10 Апрель 2020 Дунё
1056 0

Архив сурат

Туркманистон ва Тожикистон янги коронавирус тарқалиши жараёнига жалб этилади, аммо сал кейин, деб ҳисоблайди Қозоғистоннинг етакчи инфекционист профессори Динагул Баешева  РИА Новостига берган интервьюсида.

Айни вақтда, туркман ҳукумати расмий хабарларига кўра, мамлакатда янги турдаги коронавирус билан беморланиш ҳолатлари қайд этилмаган. Тожикистонда ҳам БССТнинг мамлакатдаги вакили сўзларига кўра, COVID-19 ни юқтирганлик ҳолатлари қайд этилмаган.

“Ҳаммаси ушбу мамлакатнинг муаммога муносабати ва одамларнинг интизомлилигига, улар барча тавсияларга қанчалик амал қилишларига боғлиқ. Лекин, ҳали кеч эмас. Хитойда вирус авж олганида, кўпчилик, Қозоғистонда ҳам эпидемия юз беради, деб ҳисоблаган эди, аммо, кўриб турганингиздек, инфекция бизга Хитойдан эмас, балки Европадан кириб келди.

Худди шу сингари Туркманистон ва Тожикистон ҳам ушбу эпидемик жараёнга жалб этилади, аммо Европа давлатларидан бироз кечроқ“, — деди Баешева.

Эксперт сўзларига кўра, коронавирус тарқалиши ҳолатида “аҳолининг ўзини тутиши омиллари катта аҳамиятга эга“.

“Биринчидан, масофаланиш катта аҳамиятга эга, ҳатто чегараларни ёпмаслик мумкин, агар аҳоли ушбу тамойилларга амал қиладиган бўлса. Мисол учун, Японияда чегаралар ёпилмади, қандайдир алоҳида чоралар ҳам кўрилган эмас, лекин уларда беморланиш ва ўлим даражаси бошқа давлатлардагига нисбатан анча паст. Уларда ниқоб тақиш, масофаланиш одат тусига кирган ва улар кўп вақтларини бир-биридан изоляцияланган ҳолда ўтказадилар, уларда изоляцияланиш кўпроқ кузатилади“, — деди Баешаева.

Эксперт шунингдек, коронавирус қайд этилмаган давлатлар катта миқдорда одамлар тўпланадиган тадбирларни ўтказишдан сақланиши керак, дея таъкидлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер