Тож Маҳал яна сайёҳлар учун очилмоқда

19:27 05 Июль 2020 Дунё
1293 0

Ҳиндистондаги машҳур Тож Маҳал мажмуаси коронавирус пандемияси сабабли ёпилгандан 3 ой ўтиб 6 июлдан яна ташрифлар учун очилади. Шунингдек, Нью-Деҳлидаги Қизил Фортга ҳам ташриф буюриш мумкин бўлади.

Мажмуага киришни истовчилар ниқобда бўлиши, 2 метрлик ижтимоий масофага риоя қилиши ва мармар сиртларга қўллари билан тегмасликлари керак.

Айни вақтда Ҳиндистонда халқаро авиақатнов тўхтатилган, аммо ички авиақатновларга рухсат берилган ва бу маҳаллий сайёҳлар оммабоп объектларга ташриф буюришига хизмат қилишига ишонишмоқда.

Тож Маҳалга кунига 5 минг сайёҳ киритилади. Улар эрталабки ва кундузги қисмга бўлинади. Бу икки қисм орасида мажмуани дезинфекциялаш ва санитар ишлов бериш учун танаффус кўзда тутилган.

Таъкидлаш жоиз, пандемиядан олдин мажмуага кунига 80 минг сайёҳ ташриф буюрган.

Обидалар очилиши Ҳиндистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари кескин кўпайган вақтда юз бермоқда. 5 июлда Ҳиндистон соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда рекорд даражада суткалик касалланиш қайд қилинганини маълум қилган.

Сўнгги суткада мамлакатда 24 мингдан кўпроқ янги касалланиш ҳолати қайд қилинган бўлиб, умумий касалланганлар сони 673 мингдан ошиб кетган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер