Тошқин сабаб касалхона электр таъминотидан узилиб қолди, 17 нафар бемор вафот этди
Фото: AP
Мексиканинг Идальго штатида кучли ёғингарчиликлар туфайли сув тошқинлари келиб чиққан.
Бу ерда дарё қирғоғидан тошган, натижада электр таъминотида узилишлар кузатилган. Хусусан, COVID-19 беморлари бўлган касалхонада электр узилиб қолиши оқибатида кислород терапияси олаётган 17 нафар бемор ҳаётдан кўз юмган. Қутқарувчилар шифохонадан 40 кишини эвакуация қилишга муваффақ бўлган.
Сув тошқини оқибатида 30 мингдан ортиқ одам зарар кўргани айтилмоқда. Ҳукумат табиий офат оқибатларини бартараф этишга армияни жалб этган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг