Тошкентга навбатдаги янги метро вагонлари етиб келди
Бугун Россиянинг «Transmashxolding» АЖ таркибига кирувчи «Metrovagonmash» АЖ 20 та замонавий метро вагонларини ишлаб чиқариб (81-765.5/766.5/767.5 серияли) Тошкентга жўнатди ва шу билан "Тошкент метрополитени" олдидаги шартнома мажбуриятларини тўлиқ бажарди.
Юборилган вагонлардан Тошкентда тўртта вагонли 5 метро поезди шакллантирилади. Ушбу модификациядаги ҳаракатланувчи таркиблари етказилиши билан "Тошкент метрополитени"да замонавий поездлар сони жами 60 вагонни, яъни 15 та тўрт вагонли поездларни ташкил этади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг