Тошкентдаги сотув офисларидан бирида ёнғин юз берди
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги сотув офисларидан бири ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт ФВБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса бугун, 26 февраль куни соат 02:18 да Чилонзор тумани «Тирсакобод» МФЙ ҳудудида жойлашган, қурилиш олиб борилаётган бинода содир бўлган.
Шаҳар ФВБга келиб тушган хабарга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 02:21 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни соат 02:46 да қуршаб олган ва 02:54 да тўлиқ ўчирган.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ, ҳозирда ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг