Тошкентдаги овқатланиш шохобчаларидан бирида ёнғин юз берди
Фото: Видеодан кадр
Кеча, 20 ноябрь куни тунда Тошкент шаҳридаги овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ФВБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, соат 20:29 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани «Лашкарбоши» МФЙ Ниёзбек йўли кўчасида жойлашган умумий овқатланиш жойининг дудбуронида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 20:35 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 20:42 да ўчирилган.
«Ҳозирда ёнғиннинг келиб-чқиш сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ», дейилади бошқарма хабарида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг