Тошкентдаги ЙТҲда йўловчи жароҳат олди
Тошкент шаҳри Юнусобод туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида йўловчи тан жароҳати олди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 25 апрель куни соат 16:00 ларда Юнусобод тумани Уч қаҳрамон кўчасида юз берган.
1993 йилда туғилган Г.Ф. бошқарувидаги «Nexia-3» ҳамда 1987 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги «Hongqi» ўзаро тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида Nexia-3 йўловчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг