Тошкентдаги “Ҳарбий қабристон” ҳудуди ободонлаштирилди
9 май — Хотира ва қадрлаш куни яқинлашмоқда. Халқимиз мазкур санани муносиб нишонлаш, байрам тадбирларини сифатли ўтказиш борасидаги саъй-ҳаракатларни аллақачон бошлаб юборган.
Республикамиз фуқаролари, хусусан, Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ҳам умумхалқ байрамига тайёргарлик ишларида фаоллик ва жонбозлик кўрсатмоқда.
Пойтахтимиздаги “Ҳарбий қабристон” мажмуасида Мудофаа вазирлиги ташаббуси билан ўтказилган ҳашар ҳам шундай тадбирлардан биридир.
— Мудофаа вазирлиги ташаббуси сабаб, мажмуа ҳудуди ободонлаштирилмоқда, — дейди Яккасарой тумани қабристонлар участка бошлиғи Санжар Имомназаров. — Бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар турли дарахтларга ишлов бериш ва оқлашди, ҳудудни ўт-ўланлардан тозалашди.
Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати томонидан маълум қилинишича, бу каби тадбирлар бир кунлик эмас. Хайрли ишлар давом эттирилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг