Тошкентдаги бошқарув сервисида ёнғин юз берди

17:21 30 Сентябр 2024 Жамият
459 0

Фото: ФВВ

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида содир бўлган, ёнғин тўғрисида маълумот берилди.

Билдирилишича, бугун, 30 сентябрь куни соат 15:31 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, Чилонзор 7-даҳасида, бино ёнаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув теҳникалари айтилган манзилга соат 15:37 да етиб бориб, ёнғин соат 15:53 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида «Боғзор» МФЙ ҳудудидаги, Бошқарув сервис компанияси биносининг том қисмида 30 кв.м майдон ёниб зарарлангани аниқланди.

Айни вақтда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер