Тошкентдаги бир қатор кўчалар вақтинча ёпилади

08:17 05 Сентябр 2024 Жамият
289 0

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Жорий йилнинг 6, 7 ва 8 сентябрь кунлари Ўзбекистон миллий кутубхонаси ҳамда «Hyatt» меҳмонхонасига туташ майдонда йирик кўнгилочар тадбир бўлиб ўтади. Шу муносабат билан ҳудуддаги айрим кўчалар ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ҳокимлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур тадбирни юқори савияда ташкил этиш ҳамда жамоат хавфсизлиги ва тартибини сақлаш мақсадида тадбир ўтказиладиган кунлари қатор ҳудудлар машиналар ҳаракати учун ёпилади:

  • Истиқлол кўчасида — Буюк Турон ва Амир Темур кўчалари оралиғи;
  • Буюк Турон кўчасида — Истиқлол ва Алишер Навоий кўчалари оралиғи;
  • Зарафшон кўчасида — Истиқлол ва Алишер Навоий кўчалари оралиғи.

Ҳокимлик ҳайдовчиларга шу кунларда айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилди.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер