Тошкентда «Жигули» ва «Matiz» автомобиллари тўқнашиб кетди
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида иккита енгил автомобиль тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 3 декабрь куни соат 20:30 атрофида Мирзо Улуғбек тумани Маҳтумқули кўчасида ҳайдовчиси 1988 йилда туғилган «Жигули» 2000 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги «Matiz» билан тўқнашиб кетган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида иккала ҳайдовчи ҳам тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан пойтахт ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг