Тошкентда яна бир кўча вақтинчага ёпилади

21:53 25 Июнь 2020 Жамият
971 0

25 июнь куни соат 22:00 дан 26 июнь куни соат 08:00 га қадар Амир Темур шоҳ кўчасининг Шаҳристон кўчасидан Амир Темур шоҳ кўчаси, Янги шаҳар ва Рихсили кўчалари кесишмасидаги айланма ҳаракат йўлигача бўлган қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бу жараёнда мазкур йўналишда йўл қатнов қисмининг фақат битта ҳаракатланиш чизиғи автомобиллар учун очиқ бўлади.

"Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан ҳаракатланишларини тавсия қиламиз.

Ноқулайликлар учун узр сўраймиз!" дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер