Тошкентда уй олдида турган машина ёниб кетди
Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳрида уй олдида турган машина ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 6 февраль куни соат 17:52 да Яккасарой тумани Бобур кўчаси 11-уй олдида автомобиль ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 17:55 да етиб бориб, ёнғин соат 18:01 да ўчирилган.
«Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ», дейилади хабарда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг