Тошкентда «Traverse» ва «Equinox» иштирокида ЙТҲ юз берди

08:32 19 Ноябрь 2024 Жамият
247 0

Фото: ИИББ ЙҲХБ

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида «Traverse» ва «Equinox» тўқнашди. Бу ҳақда шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, ҳолат кеча, 18 ноябрь куни соат 08:40 ларда Алишер Навоий кўчасидаги «Асалари уюшмаси» қаршисида юз берган. ЙТҲ оқибатида «Traverse» машинасидаги икки нафар йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирги кунда ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер