Тошкентда «Tracker» бошқарувни йўқотиб, бетон симёғочга урилди

09:10 27 Декабрь 2024 Жамият
269 0

Фото: ИИББ ЙҲХБ

Пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати Учтепа туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, бугун, 27 декабрь куни соат 00:40 ларда Учтепа тумани ТХАЙ кўчасида 25 ёшли Н.К. «Tracker» русумли автомашинасида руль бошқарувини йўқотиб, йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа ва бетон сим ёғочга урилган.

ЙТҲ оқибатида жабрланган ҳайдовчи биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага олиб кетилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер