Тошкентда «Tahoe» ёниб кетди
Видеодан кадр
Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида «Tahoe» русумли автомобилда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 19 декабрь куни соат 14:06 да Шайхонтоҳур тумани Қоратош ва Самарқанд Дарвоза кўчалари кесишган чорраҳада автомобиль ёнаётгани тўғрисида шаҳар ФВББга хабар тушган.
Шунга кўра, қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 14:12 да етиб бориб, 14:17 да ёнғинни ўчирган.
Билдирилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг