Тошкентда тадбиркордан пул ундирмоқчи бўлган солиқчилар ушланди

11:10 11 Декабрь 2025 Жамият
414 0

Фото: ДХХ

Тошкент шаҳар Олмазор тумани Солиқ инспекциясининг икки нафар бош инспекторига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, ушбу мансабдор шахслар эшик ва ромлар ишлаб чиқарувчи оилавий корхонада текширув ўтказиб, гўёки корхона ҳар ойда кам миқдорда солиқ тўлаб келаётгани важи билан тўланмаган солиқлар учун жарима қўлламаслик эвазига 10 млн сўм талаб қилган.

ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда солиқчилар сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, ҳозирда уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми «в», «г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер