Тошкентда суғурта полиси бўйича фирибгарлик фош этилди
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида суғурта полиси маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси хабар берди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган суриштирув ишлари давомида суғурта компанияси учун агентлик шартномаларини бажарувчи икки нафар ходим томонидан жами 120,6 миллион сўмлик 2437 дона суғурта полиси расмийлаштирилганлиги аниқланган. Бироқ бу маблағ корхона ҳисоб рақамига тушмаган, шахсий эҳтиёжлар учун сарфланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки ўзлаштириш йўли билан ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг