Тошкентда спорт тиббиёти бўйича халқаро илмий-амалий анжуман бошланди

17:55 13 Октябр 2023 Жамият
564 0

Бугундан Тошкентда “Тиббиёт ва спорт: муаммолар ва истиқболлар” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўз ишини бошлади. МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази (РСТИАМ) томонидан ўтказилаётган ушбу тадбирда Буюк Британия, Германия, Россия, Беларус, Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон, Испания, Литва каби мамлакатлардан ташриф буюрган шифокорлар соҳага оид сўнгги ютуқлар, камчилик ва муаммолар, уларнинг ечимлари борасида ўз билимларини улашади.

“InterContinental Tashkent” меҳмонхонасида ўтган тадбирнинг очилиш маросимида расмийлар мавзунинг долзарблиги, бугунги кунда давлатимиз томонидан спорт тиббиётини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор хусусида тўхталиб ўтишди. Унда Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов, Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Элмира Баситханова, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, РСТИАМ директори Камол Сирожитдинов иштирок этишди.

Анжуманда мамлакатимиздаги федерация ва ассоциациялар, ҳудудлардаги спорт таълим муассасаларда фаолият олиб бораётган спорт шифокорлари, терма жамоа мураббийлари, соҳа мутахассислари иштирок этишмоқда. Дастурга мувофиқ, 2 кун давомида халқаро экспертлар томонидан маҳаллий мутахассислар учун назарий ва амалий машғулотлар ўтказилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер