Тошкентда «Spark» автомобили йўлни нотўғри жойдан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди
Тошкентда «Spark» пиёдани уриб юборди. деб хабар бермоқда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати.
Маълумотларга кўра, воқеа 19 ноябрь куни соат 01:00ларда пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида содир бўлган. «Spark» ҳайдовчиси номаълум жойда йўлни кесиб ўтаётган эркакни уриб юборган.
Ҳодиса оқибатида жабрланувчи турли тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг