Тошкентда қоидабузар автобус ҳайдовчилари “қора рўйхат”га киритилмоқда

13:10 13 Июль 2024 Жамият
440 0

Тошкент шаҳрининг Шота Руставели кўчасида йўл ҳаракати қоидаларини қўпол тарзда бузган 67- ҳамда 18-сонли автобус ҳайдовчилари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” хабар берди.

Автобуслар светофорнинг қизил чироғига бўйсунмай ҳаракатлааниб, белгиланмаган жойда тўхтаб, йўлнинг ўртасида йўловчиларни тушириб қолдирган.

Таъкидланишича, йўловчилар ҳаётини хавф остига қўйгани, ўз хизмат вазифасини суиистеъмол қилиб қўпол қоидабузарликни амалга оширгани учун ушбу ҳайдовчилар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Шунингдек, 18-сонли автобус ҳайдовчиси “Тошшаҳартрансхизмат”нинг “қора рўйхат”ига киритилган.

Қайд этилишича, бундай электрон базага киритилган ҳайдовчилар автобус саройи филиалларига қайта ишга олинмайди. Ҳозирда бундай ҳайдовчилар сони 197 нафарга етган.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер