Тошкентда қиз ўзини поезд остига ташлади
Тошкентдаги «Яланғоч» ва «Салар» темир йўл станциялари оралиғида ўз жонига қасд қилишга уринган қиз ўзини поезд остига ташлади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, қиз ҳозирда шифохонада. Тергов органлари томонидан мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, маълум қилинишича, ҳозирда яна бошқа содир бўлган воқеа юзасидан мутасаддилар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 8 февраль куни Тошкентнинг Яшнобод туманида, тартибга солинмайдиган темир йўл кесишмаларидан бирида тепловоз ва Cobalt тўқнашган, оқибатда ҳеч ким жабрланмаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг