Тошкентда қиличбозликнинг шпага йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичига старт берилди
Фото: Aбдумуталиб Тойиров / “Халқ сўзи”
Қизлар ўртасида кечаётган ушбу мусобақада 8 мамлакатдан 50 нафарга яқин спортчи иштирок этяпти. Беллашувларда Ханжоу-2022 Осиё ўйинлари совриндори Дилназ Мурзатаева, шунингдек, Шаҳзода Эгамбердиева, Бибимарям Сапарова каби халқаро мусобақаларда шоҳсупага кўтарилган спортчиларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилишмоқда.
Дастурга кўра, бугун яккалик беллашувлари ўтказилмоқда. Эртага жамоавий йўналишда ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади.














Фото: Aбдумуталиб Тойиров / “Халқ сўзи”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг