Тошкентда «Matiz» электроскутерни уриб юборди
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ
Тошкент шаҳри Миробод туманида «Matiz» электроскутер иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса кеча, 1 июль куни соат 23:30 ларда Миробод тумани Фарғона йўли кўчасида юз берган. Ўша куни 22 ёшли Ж.П. «Matiz» русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган 26 ёшли А.Х. бошқарувидаги электроскутер билан тўқнашув содир этган.
Айтилишича, ЙТҲ оқибатида скутер ҳайдовчиси А.Х. тан жароҳат олган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг