Тошкентда масжидни хусусийлаштирмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

Тошкентда масжидни хусусийлаштирмоқчи бўлган шахс Носиров Шуҳрат ва унинг укаси Носиров Шавкат ҳуқуқни сақлаш органлари томонидан қўлга олинди, деб хабар қилмоқда «Ўзбекистон 24» телеканали.
Ўтказилган текширув натижасида аниқланишича, ака-ука Носировлар Дўмбиробод мавзусида жойлашган “Носирхон” масжидининг устави, муҳри ва бошқа ҳужжатларини олиб кетиб, масжид номини ўзгартиришга ва уни ўз номларидан бошқаришга ҳаракат қилишган.
Ундан ташқари, Носировлар ушбу мавзеда истиқомат қилувчи бошқа фуқароларнинг уйларини қўрқитиш ва тазйиқ йўли билан олиб қўймоқчи бўлишган.
Хабарга кўра, Носиров Шуҳрат Шукуриллаевич, жиноят оламидаги лақаби — Шуҳрат “Домрабадский”, 1957 йилнинг 27 апрелида Тошкентда туғилган. Ҳибсга олинганига қадар Чилонзор туманининг Наққошлик, кўчаси 42-уйда яшаб келган.
Носиров Шухрат 1993 йилда, фирибгарлик, ўғирлик, ва транспорт воситасини олиб қочиш каби жиноятларда айбланиб 15 йилга озодликдан маҳрум этилган ва 2016 йилнинг августига қадар қамоқда бўлган.
Носиров Шавкат Шукуриллаевич 1956 йилнинг 15 октябрида туғилган. Олдин судланмаган. Россия Федерацияси фуқароси. Тадбиркорлик билан шуғулланган. Чилонзор тумани Наққошлик кўчасида 44-уйда вақтинча яшаб келган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жавоҳир Синдоров шарафига тантанали маросим бўлиб ўтди
- Жавоҳир Синдаров «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланди
- Ижтимоий ҳимоя тизимида янги механизмлар жорий этилади
- Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш соҳасида қайси давлатлар корхона очган?
- Тадбиркор билан мулоқот қиладиган давлат хизматчилари «Ягона давлат назорати» мобил иловасидан фойдаланишлари мажбурий бўлади
- Мамлакат маданиятига бўлган оддий ва самимий ҳурмат белгиси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг