Тошкентда мамлакатнинг бош арчасини ўрнатиш ва безаш ишлари бошланди (фоторепортаж)
Фото: Алихон Утарбеков / «Халқ сўзи».
Тошкент шаҳрида мамлакатни бош арчасини ўрнатиш, безатиш, Янги йил байрами учун тайёргарлик ишлари бошланди. «Халқ сўзи» фотомухбири Алихон Утарбеков мазкур жараёндан фоторепортаж тайёрлади.
Бу йил ҳам бош арча ўтган йилги сингари Юнусобод туманидаги Сайлгоҳ майдонига ўрнатилмоқда.
Арчани ўрнатиш, безатиш ишларига қурувчилар, чироқ усталари ва ҳатто альпинистлар ҳам жалб қилинган.
Бош арчанинг баландлиги 35 метр (арча тепасида ўрнатилган юлдузни ҳам қўшиб ҳисоблаганда 36 метр), диаметри 13 метр, безатишда ишлатилаётган ўйинчоқларнинг сони 20 мингдан ортиқроқни ташкил этмоқда.
Жараёнда иштирок этаётган мутахассисларнинг таъкидлашича, бу йил пандемия сабаб арчани ўрнатиш, безатишда катта ўзгаришлар кўзда тутилмаган.
Худди ўтган йилги каби бу йил ҳам бош арчанинг тўрт томонида кичик арчалар, аттракционлар, савдо дўконлари ўрнатилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг