Тошкентда «Lixiang» йўл четидаги темир тўсиққа урилди
Фото: ИИББ ЙҲХБ
Тошкент шаҳрида «Lixiang» йўл четидаги темир тўсиққа урилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 24 декабрь куни Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Амир Темур кўчасида соат 20:10 ларда содир бўлган. 1974 йилда туғилган Б.А. «Lixiang» автомашинасини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги темир устунга тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг