Тошкентда «Lacetti» ва «Matiz» иштирокидаги ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди
Иллюстратив фото
Тошкент шаҳри Олмазор туманида инсон ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 15 март куни соат 05:00 ларда Олмазор тумани Себзор-Нурафшон кўчалари чорраҳасида «Lacetti» ҳамда «Matiz» русумли транспорт воситалари тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
ЙТҲ оқибатида «Matiz» транспорт воситасининг ҳайдовчиси шифохонада вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг