Тошкентда кўп қаватли уй хонадонида ёнғин юз берди
Видеодан кадр
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган кўп қаватли уй хонадонларидан бирида ёнғин юз берди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, шаҳар ФВББга бугун, 16 март куни соат 16:30 да Мирзо Улуғбек тумани «Лашкарбеги» МФЙ, Ҳамид Олимжон кўчасида жойлашган кўп қаватли уй хонадонларидан бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар тушган.
Шунга кўра, қутқарув экипажлари соат 16:38 да ҳодиса жойига етиб бориб, 16:52 да ёнғинни қуршаб олган ва соат 16:59 да тўлиқ ўчирган.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг