Тошкентда коллеж ўқитувчиси пора билан ушланди

15:11 15 Июнь 2020 Жамият
1738 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Юнусобод дизайн касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси М.А. коллежнинг 3-курс ўқувчиси Н.А.нинг ишончига кириб, унинг баҳоларини қўйдириб бериш ҳамда дипломини олиб бериш эвазига 100 АҚШ доллари ва 500 минг сўм талаб қилиб олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер