Тошкентда халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтди
Тошкент шаҳрида 27-28-апрель кунлари “Тошкент халқаро инвестиция форуми 2023» бўлиб ўтди. Бугун, ушбу форум доирасида “Электрон тижорат: янги истиқболлар ва имкониятлар” мавзусига бағишланган панель сессияси ўтказилди.
Унда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов иштирок этиб, электрон тижорат истиқболлари, юртимизда ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар хусусида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг