Тошкентда карантин қоидаларини бузиб ифторлик ўтказган кафе муҳрлаб қўйилди
Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган Üsküdar кафеси жорий қилинган чекловларга қарамай, яширин тарзда фаолиятни давом эттиргани аниқланди.

20 май куни ИИБ ва СЭНБ ходимлари пойтахтнинг Юнусобод туманида жойлашган Üsküdar кафесида текширув ўтказди. Маълум бўлишича, мазкур кафе жорий қилинган карантин чекловларига қарамай, ўз фаолиятини яширин равишда давом эттирган. Бу ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралардаги манбалар маълум қилган.
Текширув тадбирлари вақтида кафеда ифторга йиғилганлар тахминан 30 киши бўлгани аниқланган. Улардан 13 нафари Ўзбекистон фуқароси ва 17 нафари хориж фуқароларидир.

Шунингдек, алоҳида хонада намоз ўқиш ва бошқа диний маросимларни ўтказиш учун шароитлар тайёрлангани аниқланди.
Карантин тадбирлари бузилиш ҳолати юзасидан СЭНБ ходимлари томонидан кафе маъмуриятини жиноий жавобгарликка (20 дан 30 гача БРВ) тортиш бўйича тегишли баённома тузилди. Кафе эса белгиланган тартибда суд жараёнлари тугагунига қадар муҳрлаб қўйилди.

Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг