Тошкентда йўловчи автобуси ёниб кетди
Жорий йилнинг 20 декабрь куни эрталаб Тошкент шаҳрида 125-йўналишдаги Mercedes-Benz йўловчи автобуси ёниб кетди, деб хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.
Маълумотларга кўра, ҳодиса соат 07:50 да Учтепа тумани Фарҳод кўчасида «Ўрикзор-Дўмбиробод» йўналишида ҳаракатланаётган автобусда содир бўлган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигига зудлик билан хабар келиб тушди ва икки ўт ўчириш бригадаси воқеа жойига соат 7:56 да етиб келди ҳамда ёнғин соат 8:00да ўчирилди.
Ёнғин оқибатида автобус двигатели шикастланган. Йўловчилардан ҳеч бири жабрланмаган.
Ёнғин сабаблари ва етказилган зарар миқдори мутахассислар томонидан ўрганилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг