Тошкентда йўловчи автобуси пиёдани уриб кетди

15:04 07 Январь 2022 Жамият
964 0

Тошкентда автобус маст ҳолда йўлда йиқилиб кетган пиёдани босиб кетди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, воқеа жорий йилнинг 6 январь куни соат 19:50 ларда Олмазор туманидаги Жомий бозори яқинида содир бўлган. 43-рақамли автобус ҳайдовчиси светофор олдидан тезликни пасайтирган, маст эркак йўл бўйлаб кетаётиб, тўсатдан мувозанатни йўқотиб, автобус томонга қулаган ва натижада ЙТҲ содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, марҳум спиртли ичимлик ичиб олган.

Ҳозирда Тошкент шаҳар ИИБ ва «Тошшаҳартрансхизмат» Йўл ҳаракати хавфсизлигини назорат қилиш бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (йўл ҳаракати ёки транспорт воситасидан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер