Тошкентда йирик спорт тадбирлари ўтказилиши сабабли айрим кўчалар вақтинча ёпилади
Жорий йилнинг 13 апрель куни Тошкент шаҳрида йирик спорт тадбирлари ўтказилиши сабабли айрим кўчаларда автоуловлар ҳаракати вақтинча чекланади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, пойтахтимизда қуйидаги йирик спорт тадбирлари ўтказилади:
— Триатлон спорт турининг дуатлон йўналиши бўйича ёшлар ҳамда ҳаваскорлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати,
— VII Тошкент халқаро марафони,
— "Инсон учун" хайрия югуриш мусобақаси.
Шу муносабат билан 2025 йилнинг 13 апрель куни тунги соат 00:00 дан кундузги соат 16:00 га қадар Янги Ўзбекистон кўчасида ҳамда унга туташ кўчаларда автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг