Тошкентда имтиёзли уй-жой олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

18:47 17 Апрель 2024 Жамият
773 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган М.И. фуқаро Г.Р.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида унга 27 000 АҚШ доллари эвазига эҳтиёжманд оилаларга ажратиладиган имтиёзли уй-жойдан олиб беришини ваъда қилиб, шундан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер