Тошкентда «Howo» юк машинаси ҳаракатсиз турган «траcкер» билан тўқнашди

15:56 28 Июнь 2025 Жамият
416 0

Ижтимоий тармоқларда «Howo» русумли юк машинаси йўл четида турган «Tracker» автомобили билан тўқнашгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар бош бошқармаси ЙҲХБ муносабат билдирди.

Унда айтилишича, жорий йилнинг 28 июнь куни соат 10:30 ларда Яккасарой тумани «Тхай» кўчасида «Howo» русумли юк автомобили ва йўл четида ҳаракатсиз турган Tracker русумли автомашинаси билан тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Мазкур йўл транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳат олганлар аниқланмаган.

«Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан қоидаларга риоя қилишларини тезликни белгиланган меъёрлардан оширмасликларини сўраймиз», — дейилади муносабатда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер